Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:10

Қибрис раҳбари Брюсселга йўл олди


Қибрис президенти Никос Анастасиадис иқтисодий инқироз ёқасига келиб қолган мамлакатни бўхрондан қутқариш йўл-йўриқларини Европа Иттифоқи мулозимлари билан мухокама этиш учун Брюсселга йўл олди.

Хабарларга кўра, Қибрис ҳукумати Европа Иттифоқининг 10 миллиард евролик молиявий ёрдами эвазига қўйган талабларини бажаришга розилик бериши кутиляпти.

Банкдаги маблағларга солиқ Қибрисга ваъда қилинган ёрдам беришнинг асосий талаби ҳисобланади.

Жума куни Қибрис парламенти одамларнинг банкдан йирик миқдорда пул ечиб олишларини чекловчи чораларни мақъуллади.

Қибрис ҳукумати мамлакатдаги банкларни очилишини 26 мартга қолдирган.
XS
SM
MD
LG