Линклар

logo-print
Франция расмийлари Малида Ал-Қоидага алоқадор маҳаллий жанггарилар лидерларидан бири Абдулҳамид Абу Зайднинг ҳалок бўлгани ҳақида маълумот тарқатдилар.

Франция президенти Франсуа Олланд офисининг маълум қилишича, Абу Зайд Мали шимолида француз ҳарбийлари билан жума куни бўлиб ўтган отишма чоғида ўлдирилган.

47 ёшли Абу Зайд “Ислом мағрибидаги Ал-Қоида” гуруҳининг энг радикал командирларидан бири бўлгани айтилади. Унга тобеъ жанггарилар камида икки нафар гаровдаги европаликнинг ўлими учун масъуллар.

“Ислом мағрибидаги Ал-Қоида” аъзолари ўтган йил март ойида Малида бўлиб ўтган ҳарбий тўнтаришдан сўнг бу мамлакат шимолидаги катта ҳудудни эгаллаб олгандилар.

Шу йил январ ойи ўрталарида Франция ўзининг собиқ мустамлакасига экстремистларнинг Мали пойтахти Бамако томон ҳаракатланишини тўхтатиш учун қўшин юборганди.
XS
SM
MD
LG