Линклар

АҚШ президенти Яқин Шарқдаги сафарига якун ясади


АҚШ президенти Барак Обама Иордания қироли Абдулла Иккинчи билан, Уммон, 2013 йилнинг 22 марти.

АҚШ президенти Барак Обама Иордания қироли Абдулла Иккинчи билан, Уммон, 2013 йилнинг 22 марти.

АҚШ президенти Барак Обама кеча Яқин Шарқ бўйлаб тўрт кунлик сафарини ўз ниҳоясига етказди.

У мазкур минтақада ташриф буюрган сўнгги мамлакат Иордания бўлди. Кеча у кўҳна Петр шаҳрига борди, бир кун аввал эса у Уммонда қирол Абдулла Иккинчи билан учрашганди. Иордания қироли билан бирга берган матбуот анжуманида Обама АҚШ конгрессидан бу мамлакатдаги суриялик қочқинларга 200 миллион доллар ажратилишига эришажагини билдирди.

Сафарнинг олдинги кунлари АҚШ президенти Исроилда бўлди ҳамда Урдун дарёсининг ғарбий соҳилидаги Фаластин мухторияти раҳбарияти билан музокаралар олиб борди.

Сафар чоғида Обама Исроил Бош вазири Нетаняҳу ва Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида телефон суҳбати уюштирилишига кўмаклашди. Суҳбат асносида Нетаняҳу 2010 йилда Ғазо соҳилида Туркиянинг “Мовий Мармара” кемасининг штурми чоғида Исроил ҳарбийлари томонидан 9 нафар туркияликнинг ўлдирилгани учун узр сўради.

Бош вазирлар суҳбатидан сўнг Туркия ва Исроил ўртасида алоқа яхшиланиши мумкинлиги ҳақида гапира бошланди.
XS
SM
MD
LG