Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:22

Баҳс майдони: Ўқувчиларнинг Интернет кафеларга киришини назорат қилиш керакми?


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўз чиқишларида Интернетга тўсиқ қўйишни "ғирт аҳмоқлик" деб атаганига қарамай, Интернет кафеларга назорат кучайтирилмоқда.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўз чиқишларида Интернетга тўсиқ қўйишни "ғирт аҳмоқлик" деб атаганига қарамай, Интернет кафеларга назорат кучайтирилмоқда.

Озодликнинг навбатдаги "Баҳс майдони"га ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларининг Интернет кафеларга киришини назорат қилиш тарафдорлари ва бунга қаршиларни таклиф этамиз.


Ўзбекистондан олинаётган хабарларга кўра, мактаб ўқитувчилари ўқувчиларнинг қандай сайтларга киришини назорат қилиш учун интернет кафеларда навбатчилик қилмоқда.

Мактаб ўқитувчилари бундан асосий мақсад болаларнинг вақтини беҳуда ўйинларга сарфламасдан, дарслардаги иштирокини тўла таъминлаш ва уларнинг порносайтларга киришининг олдини олиш эканлигини айтмоқдалар.

Бироқ Интернет кафеларда ўқувчиларнинг қайси сайтларга киришини назорат қилиниши ортида бошқа бир мақсад турганлиги айтилади.

Яъни, айрим мулоҳазаларга кўра, ўқувчилар фаол аъзо бўлган “Одноклассники”, “Фейсбук” сингари ижтимоий тармоқларда холис ахборот тарқатувчи сайтлар ҳамда Ўзбекистон ҳукуматига мухолиф қарашдаги Интернет сайтларида ёритилаётган мавзулар эълон қилиб борилиши ортидан ўқувчиларни холис ахборотдан чеклаш учун ҳам Интернет кафеларга назорат кучайтирилмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, Интернет кафеларида ўқувчиларнинг глобал тармоқдан фойдаланишини назорат қилиш бу эркин маълумотга бўлган чекловдир.

Навбатдаги "Баҳс майдони"га ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларининг Интернет кафеларга киришини назорат қилиш тарафдорлари ва бунга қаршиларни таклиф этамиз.

Хўш, мактаб ўқувчиларини Интернет кафеларга киришини назорат қилишга нечоғли эҳтиёж бор?

Болаларга Интернетни яхши ўрганиш, ахборот излаш, олиш имконияти беришдан кўра, уларни "унга кирма", "бунга кирма" деб назорат қилиш фойда берадими ёки зарар?

Ёки сўнгги пайтларда китоб ўқиш, дарс тайёрлаш ўрнига тобора Интернетга муккасидан кетаётган ўқувчиларнинг кундалик ҳаётини тартибга солиш учун шундай назорат ҳам керакдир балки?


Навбатдаги "Баҳс майдони"да ана шу саволлар устида мунозара юритилди.

Ўзбекистонлик, айни пайтда Германияда таҳсил олаётган 28 ёшли Баҳриддин фикрича, ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларини Интернет кафеларига киришини назорат қилиш ўқитувчиларнинг долзарб вазифаларидан бири. Унга кўра, Интернетдан билиб билмай фойдаланиш ёш ўқувчилар дунёқарашини яхши томонга шакллантирмайди.

Бироқ, фарғоналик 40 ёшли олий маълумотли Акмалжон фикрича, Интернет кафеларга ўқувчиларнинг киришини назоратга олиш ёшларнинг холис ахборот олишга қўйилаётган янги тўсиқдир.

Баҳриддин: Биринчидан, ўзбекистонлик ўқувчилар Интернет кафеларга киришидан олдин нима мақсадда кираётганини билиши керак. Чунки Интернет шундай нарсаки у ерда ҳам ижтимоий тармоқлар бор, ҳам истаган нарсасини кўриш мумкин. Албатта бу нарса ёшларнинг фикрлашига ва дунёқарашига қаттиқ таъсир кўрсатиши мумкин...

Акмалжон: Биз 21 асрда яшаяпмиз. Ҳамма давлатларда Интернет кафеларга кириш бемалол. Бундан асосий мақсад болаларни ҳар қанақа сайтларга киришини чеклаш эмас, балки холис ахборот олишга ўрганишни чеклаш деб биламан....

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:26:19 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG