Линклар

Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф якшанба куни Дубайдан ватанига қайтиб келди.

2008 йилда истеъфо беришга мажбур бўлган генерал Мушарраф дастлаб Британияда, кейин Бирлашган Араб Амирликларида мухожирликда яшаб келаётган эди.

Мушарраф ва унинг сафдошлари якшанба куни Карачи шаҳрининг халқаро аэропртида кутиб олинди.

Бир кун аввал Покистондаги толибон ҳаракати Парвез Мушарраф мамлакатга қайтадиган бўлса уни ўлдириш билан пўпса қилган эди.

Собиқ президент май ойига белгиланган сайловларда қатнашиш учун Покистонга қайтганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG