Линклар

Никос Анастасиадис: Молиявий ёрдам бўйича музокаралар қийин кечмоқда


Қибрис раҳбари 10 миллиард евролик молиявий ёрдам олиш бўйича Европа Иттифоқи билан музкаралар анча мураккаб кечаётганини билдирди.

Президент Никос Анастасиадис иқтисодий инқироз ёқасига келиб қолган ўз мамлакатини бўхрондан қутқариш йўл-йўриқларини ЕИ ҳамда Халқаро валюта жамғармаси мулозимлари билан мухокама этиш учун бугун яна Брюсселга йўл олади.

Банкдаги маблағларга солиқ солиш Қибрисга ваъда қилинган ёрдам беришнинг асосий талаби ҳисобланади.

Бугунги музокараларда Қибрисдаги энг йирик банк - Bank of Cyprus банкига юз минг евродан ошадиган депозитларга бир марталик 20 фоиз солиқ солишни жорий этиш масаласи муокама этилиши кутиляпти.
XS
SM
MD
LG