Линклар

Таниқли россиялик корчалон ва миллиардер Борис Березовский вафот этган уйда радиолог, биолог ва атом сохаси мутахассисилари текширув ўтказмоқда.

Березовскийнинг уйи жойлашган Беркшир графлиги полицияси биологик ва радиологик текширувлар эхтиёт чораси сифатида ўтказилаётганини билдирди.

67 яшар Березовскийнинг жасади мазкур уйда шанба куни топилган эди. Британия полициясига кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг танқидчиси бўлган россиялик оллигарх ўлими сабаблари ҳануз аниқ эмас.

Березовскийнинг сафдоши, россиялик собиқ жосус Александр Литвиненко 2006 йилнинг ноябрида Лондондаги шифохонада вафот этганди.

Литвиненконинг ўлимига полоний-210 радиоактив моддасидан заҳарлангани сабаб бўлгани хабар қилинганди.
XS
SM
MD
LG