Линклар

Қирғизистон мухолифати 2005 йилги "Лола инқилоби"нинг саккиз йиллиги муносабати билан мамлакат жанубидаги Жалол-Обод шаҳрида кўпминг кишилик намойиш ўтказмоқда.

Норозилик тадбири ташкилотчиларидан бири Азимбек Бекназаров Қирғизистонда 2010 йилда жорий этилган парламент бошаруви тизими самара бермаётгани, мамлакат яна авторитаризм йўлидан бораётганини қайд этди.

Хабарларга кўра, Жалолобод шаҳри четидаги вилоят отчопарида бўлаётган намойишда ўн мингга яқин киши қатнашмоқда.

2005 йил 24 март кунги "Лола инқилоби" натижасида президент Асқар Ақаев ҳокимиятдан ағдарилган эди.

Инқилобдан сўнг мухолифат раҳбарларидан бири Курманбек Бакиев янги президент этиб сайланди.

Лекин у ҳам 2007 йил апрелига келиб омма норозилиги оқибатида иқтидордан кетишга мажбур бўлди.

Референдум натижасида Роза Ўтинбоева президент бўлди. 2011 йил декабр ойида эса яна сайловлар ўтказилиб Алмазбек Атамбаев президент этиб сайланди.
XS
SM
MD
LG