Линклар

Гиманстика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 38 ёшли Оксана Чусовитина Германиянинг Коттиус шаҳрида жаҳон биринчилиги мусобоқаларининг учинчи босқичида ғолиб чиқиб, олтин медални қўлга киритди.

Аввалроқ, Чусовитина спорт гимнастикачи бўйича Францияда бўлиб ўтган Жаҳон Кубоги мусобақаларининг иккинчи босқичида таяниб сакраш бўйича бронза медалини қозонган эди.

Асли ўзбекистонлик гимнастикачи оилавий шароитлари боис, 2006 йилдан буён Германияни намоён этиб келаётганди.

Ўтган ой охирида эса, Халқаро Гимнастика Федерацияси Ижроий Қўмитаси Оксана Чусовитинанинг қайтиб Ўзбекистонни намоён этишига изн берди.

Оксана Чусовитина жаҳон спорт гимнастикаси тарихида кетма-кет олти Олимпиада ўйинларининг ягона аёл иштирокчиси бўлган донгдор гимнастикачи саналади
XS
SM
MD
LG