Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:23

Березовский уйида радиактив модда излари топилмаган


U
U
Таниқли россиялик корчалон ва миллиардер Борис Березовский вафот этган уйда текширув олиб борган полиция экспертлари у ерда ҳеч қанақа кимёвий, биологик ва атом моддалар изларини топмаган.

Беркшир графлиги полицияси биологик ва радиологик текширувлар эхтиёт чораси сифатида ўтказилишини маълум қилган эди.

Беркшир графлигидаги Березовскийга тегишли бўлган уй ўраб олинган. 67 яшар Березовскийнинг жасади мазкур уйда шанба куни Лондон вақти билан эрталаб 11лар атрофида топилган эди.

Британия полициясига кўра, россиялик оллигарх ўлими сабаблари аниқ эмас. 2000 йилдан буён Березовский Британияда яшаб келаётганди.
XS
SM
MD
LG