Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:44

Эрдўғон: Исроил ваъдасини бажариши керак


Туркия бош вазири Режап Тайип Эрдўғон Исроил Ғазога инсонпарварлик ёрдам олиб кетаётган кемалар карвонига қарши ҳужум чоғи нобуд бўлган 9 фаолнинг оиласига тавон пули тўлаганидан кейин бу давлат билан алоқалар йўлга қўйилиши мумкинлигини таъкидлади.

22 март куни Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Эрдўған билан мулоқотда Туркиядан 2010 йилги Ғазодаги кемалар карвонига қарши ҳужум чоғи инсонлар умрига зомин бўлишига олиб келган ҳар қандай хато учун" учун узр сўраган эди.

Нетаняҳу нобуд бўлган 9 фаолнинг оиласига тавон пули тўланишини ҳам ваъда қилганди. Эрдўған Туркия халқи номидан Исроил бош вазири узрини қабул қилганди.

Хабарларга кўра, Бош вазир Бенямин Нетаняҳуни Туркиядан кечирим сўрашга Қўшма Штатлар Президенти Барак Обама Исроилдан жўнаб кетаётган сўнгги дақиқаларда кўндирган.
XS
SM
MD
LG