Линклар

logo-print
Франция Марказий Африка республикасига Габондаги 350 ҳарбийсини юбориб, у ердаги аскарлари сонини оширди.

Ҳозирда Франциянинг Бангидаги элчихонаси ва пойтахт аэропорти атрофини ҳаммаси бўлиб 600 нафар француз аскар ва зобити қўриқламоқда.

Якшанба куни Марказий Африка республикаси пойтахтида исёнчилар президент саройини эгаллаб олганлари ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Исёнчилар бу пайтда бинода давлат раҳбари Франсуа Бозизе йўқ бўлганини эълон қилганлар.

Марказий Африка республикаси президенти ходимларидан бири журналистларга давлат раҳбари мамлакатни тарк этгани ва айни пайтда Конгода эканини айтган.
XS
SM
MD
LG