Линклар

Суриялик исёнчилар қўмондони муваққат ҳукумат раҳбарини тан олмоқчи эмас


Суриядаги исёнчилар армияси қўмондони Салим Идрис.

Суриядаги исёнчилар армияси қўмондони Салим Идрис.

Суриядаги исёнчилар армияси қўмондони, генерал Салим Идрис мухолифатнинг муқобил ҳукумати раҳбари Ҳасан Ҳиттони тан олишдан бош тортди.

Бу ҳақда Associated Press агентлигига генералнинг вакили якшанба куни телефон орқали маълум қилган.

Сурия мухолифатининг қуролли қаноти вакиллари ўтган ҳафтада Истанбулда ўтказилган йиғинда муваққат ҳукуматнинг раҳбари этиб сайланган Ҳитто мухолифатнинг энг эътиборли арбоблари томонидан етарли даражада қўлловга эга бўла олмади, деб ҳисоблайдилар. Мазкур анжуманда Ҳитто 48 овоздан 35 тасини олишга муваффақ бўлолганди.

Мухолифатнинг айрим лидерлари Ҳитто унча таниқли эмаслиги ҳамда у Қатар расмийлари ва “Мусулмон биродарлиги” диний-сиёсий ҳаракати каби ташқи кучлар томонидангина дастакланаётганини билдирган ҳолда, овоз бериш жараёнида қатнашмаганди.
XS
SM
MD
LG