Линклар

logo-print

Рус дипломатлари Березовский ўлимига муносабат билдиради


Борис Березовский уйини кўздан кечирган Британия полицияси у ердан ҳеч қанақа шубҳали нарса топилмаганини айтмоқда.

Борис Березовский уйини кўздан кечирган Британия полицияси у ердан ҳеч қанақа шубҳали нарса топилмаганини айтмоқда.

Россиянинг Бирлашган Қиролликдаги элчихонаси бугун тадбиркор Борис Березовский ўлимига оид баёнот билан чиқади. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС агентлиги Россиянинг Лондондаги элчихонаси вакили сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Кеча россиялик олигарх Борис Березовский уйини кўздан кечирган Британия полицияси у ердан ҳеч қанақа шубҳали нарса топилмаганини очиқлаган. Полиция экспертларига кўра, ўлим сабаблари ҳақида ҳозирча бирор гап айтиш қийин. Терговчилар Березовскийнинг уйидан кимёвий, биологик ёки радиоактив моддаларни топмаганлар.

67 ёшли Березовскийнинг жасади шанба куни ўз уйи ваннахонасидан топилганди.

Узоқ йиллардан бери Россия президенти Владимир Путинни танқид қилиб келган олигархнинг ўлими жаҳондаги кўплаб оммавий ахборот воситалари диққатини ўзига жалб қилди.
XS
SM
MD
LG