Линклар

logo-print

Қирғиз мухолифати Жалолободда кўп минг кишилик акция ўтказди


Жалолободдаги мухолифат митинги иштирокчилари, 2013 йилнинг 24 марти.

Жалолободдаги мухолифат митинги иштирокчилари, 2013 йилнинг 24 марти.

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида март инқилобининг саккиз йиллигига бағишланган мухолифат акцияси бўлиб ўтди.

Кечаги митингда сўзга чиққан сиёсатчи Азимбек Бекназаров Қирғизистонда 2010 йили қабул қилинган парламент бошқаруви иш бермаётгани ва мамлакат яна авторитаризм томон оға бошлаганини билдирди.

Ташкилотчилар ҳисоб-китобларига кўра, Жалолободдаги “Телтўру” отчопарида бўлиб ўтган митингга ўн мингдан зиёд киши йиғилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари эса акция иштирокчилари сони тўрт мингдан ошмаганини айтмоқдалар.

2005 йилнинг 24 март куни Қирғизистонда мухолифат босими остида ҳокимият алмашганди. Ўшанда президент Асқар Ақаев мамлакатни тарк этган ва давлат раҳбари лавозимига Қурмонбек Бакиев келганди.

2010 йилда мухолифат Бакиевни коррупция ва авторитаризмда айблаб чиққан ва шу йил апрел ойида Бишкек марказий майдонида содир бўлган қуролли тўқнашувдан кейин собиқ президент Қирғизистонни тарк этганди.
XS
SM
MD
LG