Линклар

logo-print

Ўзбекистонликлар учун газ нархи ошади


Ўзбекистон ички истеъмолчилар учун газ нархини оширмоқда. 1 апрелдан бошлаб аҳолига етказиладиган бир куб метр газ, ҳисоблагичлари бор истеъмолчилар учун 139,8 сўмдан сотилади. Газ ҳисоблагичлари бўлмган истеъмолчилар учун эса бир куб метр газ 241,85 сўмдан сотилади. Шу пайтгача бир куб метр газ ҳисоблагичи бор истеъмолчиларга 122 сўм, ҳисоблагичи йўқлар учун 222 сўмдан сотилган.

Ўзбекистон расмийларига кўра, кейинги йилларда мамлакатда газ истеъмоли 1,3 мартага кўпайган ва жами 50 миллиард куб метрни ташкил қилган.

Ўзбекистонда йилига 60 миллиард куб метрдан ошиқ табиий газ қазиб олиниши айтилади. Лекин шунга қарамасдан ўзбекистонликларнинг аксари ўтган қиш мавсумини кўмир ва ўтин билан чиқарди.
XS
SM
MD
LG