Линклар

Сурия исёнчилари қўмондони суиқасд нишони бўлди


Риёд ал-Ассад 2011 йилда Сурия армиясини тарк этиб, биринчилардан бўлиб исёнчиларга қўшилган ҳарбий зобитдир.

Риёд ал-Ассад 2011 йилда Сурия армиясини тарк этиб, биринчилардан бўлиб исёнчиларга қўшилган ҳарбий зобитдир.

Сурия фаолларининг маълум қилишича, Дейр ал-Зоир вилоятида рўй берган бомба портлашида исёнчи кучлар қўмондани жиддий жароҳатланган.

Маркази Британияда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилотига кўра, Озод Сурия армияси қўмондони Риёд ал-Ассад душанба куни суиқасд нишонига айланган. Хабарларга кўра, уни даволаш учун Туркияга олиб кетишган. Ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким зиммасига олгани йўқ. Ассад 2011 йилда Сурия армиясини тарк этиб, биринчилардан бўлиб исёнчиларга қўшилган ҳарбий зобитдир.

Унинг жароҳатланганига оид хабарлар Сурия Миллий коалицияси етакчиси Моваз ал-Хотиб ўз лавозимидан истеъфо беришини эълон қилишидан бир кун ўтиб пайдо бўлди. Ал-Хотиб мухолифат коалициясидан чиқишини расмий тузилмалар ташқарисида эркинроқ ишлаш истаги билан изоҳлади.
XS
SM
MD
LG