Линклар

АҚШ давлат котиби кутилмаганда Афғонистонга келди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри аввал эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди.

Керри давлат котиби лавозимига тайинланганидан бери Афғонистонга илк бор ташриф буюрмоқда.

АҚШ давлат котибининг Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан учрашиб, мамлакатда хавфсизлик учун масъулиятни афғон ҳукумат кучларига топшириш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Керрига ҳамроҳлик қилаётган АҚШ расмийси “давлат котиби Қўшма Штатлар 2014 йилдан кейин ҳам Афғонистонга ёрдам кўрсатишда давом этишини ваъда қилади”, дея билдирди.

Шу ой бошида Карзай Вашингтонни Толибон билан тил бириктириб, Афғонистонда беқарор вазиятни давом эттириш ва афғонистонликларни хорижий қўшинлар мамлакатда қолишига эҳтиёж борлигига ишонтиришга уринаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG