Линклар

Британия полицияси Борис Березовский жасадини ёриш амалиётидан сўнг рус олигархининг бўғилиб ўлганлиги ҳақида далиллар олганини маълум қилди.

Бироқ полиция Березовский танасида ҳеч қандай куч қўллаш аломатларини топмаганини билдирди.

Британия полициясига кўра, рус олигархи жасади яна қатор текширувлар, жумладан, токсикология тестларидан ўтказилади. Бундай текширувлар натижаси бир неча ҳафтадан сўнг чиқиши мумкин.

Россия президенти Владимир Путиннинг танқидчиси бўлган россиялик оллигарх Березовскийнинг жасади ўтган ҳафта унинг Буюк Британиядаги уйида топилган эди.

Березовский яқинларига кўра, сўнгги вақтда ишлари юришмаётган 67 ёшли рус олигархи ўлимидан олдин депрессия, яъни тушкунлик кайфиятида бўлган.

Россиядан қочган Борис Березовский 2000 йилдан буён Британияда яшаб келаётганди.
XS
SM
MD
LG