Линклар

Қибрис Марказий Банки мамлакатдаги барча банклар 28 март, пайшанба кунгача ёпиқ қолишини билдирди.

Аввалроқ ҚМБ оролдаги энг йирик икки банк – Лаики ва Қибрис Банкидан ташқари барча банклар сешанба кунидан бошлаб очилишини эълон қилган эди.

Банклар очилишини ортга силжитиш қарори “бутун банк тизимини равон ишлаши” учун қабул қилингани айтилмоқда.

Қибрисдаги банклар омонатлардан катта ҳажмдаги пул олиб чиқилишини олдини олиш учун 16 мартдан бери ёпиқ қолмоқда.

Эслатамиз, Қибрис ҳукумати мамлакатни иқтисодий инқироздан қутқариш мақсадида халқаро кредиторлардан 10 миллиард евро олиш учун банклардаги депозитларга солиқ солиш қарорини муҳокама қилиб келмоқда.

Қибрис ҳукумати ва халқаро кредиторлар молиявий ёрдам бўйича душанба куни келишиб олишди.

Қибрисга 10 миллиард еврога тенг қутқарув пакети тақдим қилиниши кўзда тутилган келишувдан мамлакат банкларидаги омонатчилар, жумладан, Қибрис банкларида пуллари бор бадавлат россияликлар катта зарар кўриши мумкин.
XS
SM
MD
LG