Линклар

Қирғизистондаги АҚШга қарашли Манас Транзит Марказидан Афғонистонга НАТО юкларини ташувчи 30 га яқин ҳайдовчи душанба куни Бишкек шаҳрида норозилик акциясини ўтказди.

Акцияда қатнашган юк ташувчи машиналар ҳайдовчилари улар ишсиз қолгани, чунки Афғонистонга юк ташиш билан 2012 йилнинг кузидан бошлаб қирғиз амалдорларига тегишли транспорт ширкатлари шуғулланаётганини айтишди.

Бироқ митингчи ҳайдовчилар сиёсатда “катта акулалар” экани айтилаётган амалдорлар номларини очиқлашмади.

НАТО юкларини Бишкек яқинидаги Манас Транзит Марказидан Афғонистонга ташувчи 100 дан ортиқ ҳайдовчи ушбу масала юзасидан мамлакат ҳукуматига ҳам мурожаат қилган.

Ҳайдовчилар 20 мартдан бери норозилик акцияларини уюштириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG