Линклар

Толибон ҳаракати Жалолободдаги ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди


Жалолобод шаҳар полиция тезкор кучлари жойлашган бино худкуш ҳужуми нишонига айланди.

Жалолобод шаҳар полиция тезкор кучлари жойлашган бино худкуш ҳужуми нишонига айланди.

Толибон ҳаракати Жалолобод шаҳрида беш нафар полициячи ҳалок бўлиб, тўрт нафари жароҳатланган худкуш ҳужуми учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Нанагарҳор вилояти расмийларининг айтишича, ҳужум саккиз худкуш томонидан амалга оширилган. Хабарларга кўра, худкушлардан бири Жалолобод шаҳар полиция тезкор кучлари жойлашган бино олдида машинага ўрнатилган бомбани ҳаракатга келтирган.

Уч нафар худкуш ўзини бино ичида портлатган. Яна камида тўрт нафар ҳужумчи полиция томонидан отиб ўлдирилгани айтилмоқда.

Толибон матбуот вакили Забиҳулло Мужоҳид ҳужумни ҳаракат жанггарилари уюштирганини таъкидлади.

Жалолобод Нангарҳор вилояти пойтахти ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG