Линклар

Араб Лигаси саммитида Сурия мухолифати қатнашмоқда


Араб Давлатлари Лигаси сешанба куни Қатар пойтахти Доҳада икки кунлик саммит бошлади. Қатар амири Сурия мухолифатини саммитда қатнашиш учун таклиф қилди.

Араб Лигаси 2011 йилда Сурияда бошланган қуролли можарога норозилик ўлароқ, Дамашқ ҳукуматининг ташкилотдаги аъзолигини тўхтатган. Сешнаба куни Сурия давлат матбуоти "Араб Лигаси Суриянинг ташкилотдаги ўрнини ўғирлаб, бандит ва босқинчиларга берди", дея баёнот тарқатди.

Араб Лигаси саммити мухолифатдаги Сурия Миллий кенгаши ичида мунозаралар кучайган пайтда ўтказилмоқда. Сурия Миллий кенгаши етакчиси Моваз ал-Хотиб якшанба куни истеъфога кетди. Лекин ал-Хотиб саммит ишида қатнашиб, Башар ал-Ассад режимини қуролли можарони ҳал қилиш таклифларини рад этиб келаётганликда айблади.

Сурия мухолифати ичидаги мунозараларга, Миллий кенгаш аъзоларининг кўпчилиги эътирозига қарамай, исломий қарашлардаги сиёсатчи Ҳассан Хитто муваққат бош вазир этиб сайланиши сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG