Линклар

Тошкентда ўзбек-қирғиз чегарасига оид музокара бошланди


Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги қарийб 1000 километрлик чегара чизиғининг 300 километри аниқланмаган.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги қарийб 1000 километрлик чегара чизиғининг 300 километри аниқланмаган.

Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизматлари вакилларининг икки кунлик учрашуви бошланди. Икки томон ўзаро чегараларга оид масалаларни муҳокама қилмоқда.

Қирғизистон ҳукумати матбуот вакили Мелис Эржигитовнинг Озодликка айтишича, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ва Қирғзистон Бош вазири ўринбосари Шомил Отахонов Тошкентдаги музокарада делегацияларга етакчилик қилмоқда.

Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистоннинг Сўх экслави билан боғлиқ вазият ўрин олгани айтилмоқда.

Январ ойида Сўх эксклавида ўзбекистонликлар билан қирғиз чегарачилари ўртасида тўқнашув юз берган эди. Натижада икки мамлакат ўртасидаги чегаралар қарийб бир ой давомида ёпиқ қолди.

Сешанба куни бошланган учрашув ўшандан бери энг юқори даражадаги контактдир.

Тошкент учрашувида Қирғизистоннинг Ўзбекистон ҳудудидаги Барак анклави ва икки мамлакат ўртасида сув хафзаларидан фойдаланишга доир маслалар ҳам муҳокама қилинмоқда.

1991 йилда Совет Иттифоқи тарқаганидан бери Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги қарийб 1000 километрлик чегара чизиғининг 300 километри аниқланмаган.
XS
SM
MD
LG