Линклар

АҚШ давлат котибининг Афғонистонга ташрифи давом этмоқда


АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Кобулда Афғонистондаги нодавлат ташкилотлари, жумладан, афғонистонлик тадбиркор аёллар билан учрашди.

Сешанба куни АҚШ элчихонасида бўлган учрашувда тадбиркор аёллар 2014 йил охирига қадар АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгач, мамлакатда хавфсизлик қандай таъминлашинига оид хавотирларни билдирдилар. Керри Кобулдаги Америка университетининг аёл талабалари билан ҳам алоҳида учрашди.

У шунингдек, фуқаровий жамият вакиллари ва ҳукумат расмийлари, жумладан, Марказий сайлов комиссияси раиси билан ҳам учрашди.

Ундан аввал Жон Керри Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан учрашувда мамлакатда хавфсизликни таъминлашга оид масалаларни гаплашди.
XS
SM
MD
LG