Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:26

Футбол: Ўзбекистон Бразилияга "яқинлашди"


26 март куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари доирасида Тошкентда Ливан терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйин 2012 йилда ишга тушган, 35 минг томошабинга мўлжалланган “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтди.

Саралаш баҳсларининг 4- босқичи “А” гуруҳида беллашаётган Ўзбекистон жамоаси 6 учрашувдан сўнг 11 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.

Бу ғалаба орқали Ўзбекистон жамоаси 2014 йилда Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионати томон яна бир қадам яқинлашди.

Ўзбекистон-Ливан ўйини билан боғлиқ тафсилотларни Озодлик сайтидаги "Ўзбекистон жонли блог) мақоласи орқали батафсил танишишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG