Линклар

logo-print

Гулнора Каримова ўзбек футболчиларини ғалаба билан шахсан табриклади


Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова 26 март куни Тошкентда ўтган Ўзбекистон-Ливан ўйинидан сўнг стадион майдонига чиқиб, ўзбек футболчиларини ғалаба билан шахсан табриклади.

35 минг томошабин келгани айтилган “Бунёдкор” стадионида ўтган учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона голга мезбонлар сардори Сервер Жепаров учрашув 64-дақиқасида муаллифлик қилди.

Саралаш баҳсларининг 4-босқичи “А” гуруҳида беллашаётган Ўзбекистон жамоаси 6 учрашувдан сўнг 11 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.

Ўйинни стадиондан туриб томоша қилган Гулнора Каримова Твиттер сайти орқали ўзи бошқарган “Фонд Форум” фаолларига ва Googoosha фан клуби аъзоларига 100га яқин Ўзбекистон-Ливан ўйинига чипталар совға қилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG