Линклар

Араб Лигаси давлатлари Суриядаги исёнчиларга ҳарбий ёрдам юборишга келишиб олди.

Айни дамда Қатарнинг Доҳа шаҳрида музокаралар ўтказаётган Араб Лигаси раҳбарлари тарафидан тузилган декларация лойиҳасида ҳарбий ёрдам Сурия ҳалқи ва Озод Сурия Армиясига ўзини ўзи ҳимоя қила олиши учун берилаётгани айтилади.

Европа Иттифоқи ва АҚШ тарафидан Сурияга нисбатан жорий этилган қурол эмбаргоси араб давлатларини ўз қамровига олмайди.

Араб Лигаси тайёрлаган декларация лойиҳаси минтақадаги ва халқаро ташкилотларни Сурия халқининг ягона легитим вакили сифатида Миллий Коалиция мухолиф гуруҳини тан олишга чақиради.

22 давлатдан ташкил топган Араб Лигаси сешанба куни Доҳада ўзининг икки кунлик саммитини бошлаган эди.

Саммитда Суриянинг расмий ўрни президент Башар Ассад ҳукуматига эмас, балки Миллий Коалиция мухолиф гуруҳига берилган.

Расмий Дамашқ Араб Лигасининг бу қарорини қоралаб, Суриянинг Лигадаги ўрни “бандитлар ва каллакесарларга” берилганини айтди.
XS
SM
MD
LG