Линклар

logo-print
Покистоннинг қабилалар яшайдиган минтақасида шешанба куни номаълум шахслар қиз болалар мактаби ўқитувчисини отиб кетди.

Расмийларга кўра, воқеа Афғонистон чегарасига яқин Жамруд ҳудудида рўй берди.

Гувоҳларнинг айтишича, қиз болалар таҳсил оладиган бошланғич мактабда ўқитувчилик қилган Шаҳноз Нозли ишга кетаётганда мотоциклда бўлган икки киши тарафидан отиб кетилган.

Ҳозирча хеч қайси тараф ҳужум масъулиятини ўз зиммасига олгани йўқ.

Кузатувчиларга кўра, минтақада фаол бўлган Толибон ҳаракати аёлларнинг мактабда таҳсил олишига қарши чиқиб келади.

Ўтган йилнинг октябр ойида Толибон жангарилари қизларни мактабга боришининг фаол тарафдори бўлган 12 ёшли Малала Юсуфзайни отиб кетишган эди.

Бошидан яраланган Юсуфзай Буюк Британиядаги касалхонада муолажа олиб, айни дамда у ердаги мактабда таҳсил олишни бошлади.
XS
SM
MD
LG