Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама мамлакат Махфий хизмати раҳбари этиб аёл кишини тайинлади.

Ушбу лавозимга тайинланган Жулия Пирсон АҚШ президентини қўриқловчи Махфий хизматда 30 йилдан бери ишлаб келган.

АҚШ президенти Махфий хизмат раҳбарини Конгресс розилигисиз тайинлаш ҳуқуқига эга.

Жулия Пирсон янги лавозимда жорий йилнинг феврал ойида истеъфо берган Марк Салливан ўрнини эгаллайди.

Аввалроқ Махфий хизматининг бир нечта аъзоси Колумбияда АҚШ президенти сафари олдидан фохишалар билан кеча уюштиргани жанжалларга сабаб бўлган эди.

Махфий хизмат АҚШ президенти ва унинг оиласи ҳамда мамлакатнинг собиқ президентларини қўриқлаш билан шуғулланади.
XS
SM
MD
LG