Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 12:54

Италия ташқи ишлар истеъфо берди


Италия ташқи ишлар вазири Жулио Терци икки ҳарбий денгизчининг Ҳиндистонга топширилишига норозилик билдириб, лавозимидан истеъфо берди.

Италиялик ҳарбий денгизчилар ўтган йили савдо кемаси бортида навбатчилик қилаётганларида икки ҳиндистонлик балиқчини отиб ўлдирганликда айбланмоқда.

Италиялик денгизчилар балиқчиларни қароқчилар деб ўйлашганини айтишган. Ўтган йили Ҳиндистон ҳукумати қотилликда айбланаётган икки италян денгизчисини Рим ҳукуматининг кафолати эвазига сайловда қатнашиб қайтишига рухсат берганди.

Кейинчалик Италия ҳукумати берган ваъдасига қарамай италиялик денгизчиларни Ҳиндистонга топширишдан бош тортди. Бу эса икки мамлакат ўртасида дипломатик келишмовчиликларга сабаб бўлди.

Ўтган ҳафтада Итлаия ҳукумати денгизчилар устидан адолатли судлов ўтказилиши кафолати билан уларни Ҳиндистонга топширди.
XS
SM
MD
LG