Линклар

28 март куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Дмитрий Мезенцев Тошкентга келади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ташриф давомида жаноб Мезенцев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа ҳукумат ташкилотларида учрашувлар ўтказади, ШҲТнинг Минтақавий антитеррор тузилмаси доирасидаги тадбирларда қатнашади.

Мизенцев шу йил бошидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби вазифасини бажариб келмоқда.

Бундан аввал Россиянинг Иркутск вилояти губернатори сифатида фаолият кўрсатган. Россия Журналистлар уюшмаси аъзоси, психология фанлари номзоди.
XS
SM
MD
LG