Линклар

Халқаро Амнистия ташкилоти Тожикистон жануби Хатлон вилоятида 15 мартдан бери бедарак йўқолган Салим Шамсиддинов тақдиридан хавотир билдирди.

Шамсиддинов мамлакатдаги ўзбек жамоасининг раҳбарларидан бири саналади ва ташкилотга кўра, унинг ғойиб бўлиши ортида сиёсий сабаблар бўлиши мумкин.

58 ёшли Салим Шамсиддинов 15 март тонггида машқ қилиш учун уйини тарк этгани билан қайтиб келмаган.

Халқаро Амнистия ташкилотига кўра, жаноб Шамсиддинов ўғирлаб кетилган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG