Линклар

Омск шаҳри чеккасида ўзбек фуқаросининг куйдирилган жасади топилган.Бу ҳақда Омск полицияси хабар берди.

Танасининг 70 фоизидан кўп қисми куйиб кетган жасад Береговой посёлкасидаги темир йўлга ташлаб кетилган.

Унинг тириклайин ёқиб юборилгани хабар қилинмоқда.

Сибирь "СЛОН" ахборот агентлигининг Омск Ички Ишлар тезкор қидирув бўлими вакилига асосланиб хабар беришича, 28 ва 48 ёшли икки омсклик эркак билан меҳнат муҳожири ўртасида келиб чиққан жанжал ортидан ўзбек калтакланган ва сўнгра унга ўт қўйилган.

Суриштирув ишлари натижасида жиноят содир этилган уй ва ўлдирилган кишининг ҳужжатлари топилган.

Ўзбекистонлик 16 мартда Россияга келган бўлган.
XS
SM
MD
LG