Линклар

logo-print

Президент Каримов Оқсаройда Қозоғистон ташқи ишлар вазирини қабул қилган


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов чоршанба куни Оқсаройда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисовни қабул қилган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Казинформ ахборот агентлиги хабар қилди.

Аммо, Ўзбекистон давлат матбуотида Оқсаройдаги бугунги қабул ҳақида ҳозирга қадар хабар берилгани йўқ.

Учрашув акс этган сурат ва тасвирлар ҳам ҳеч қаерда эълон қилинмаган. Аввалроқ мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Президент Каримов 19 март куни гўёки юрак ҳуружи кечиргани ҳақида хабар тарқатган.

Сешанба куни Президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова Твиттер микроблог саҳифасида отасининг юрак ҳуружи кечиргани ҳақида мухолифат манбаълари тарқатган хабарни рад этган.
XS
SM
MD
LG