Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 15 апрел куни Москвага расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда ўз манбаларига таянган ҳолда UzMetronom портали хабар берди.

Нашрнинг билдиришича, Каримов Москвага сафар қиладиган кунининг ўзгартирилмагани президент саломатлиги ёмонлашгани тўғрсида бундан бир неча кун олдин мухолиф нашрлар тарқатган хабарлар тасдиқланмаётганини англатади.

Экспретларга кўра, Москвада Ўзбекистон президенти Россиянинг Қирғизистон ва Тожикистонда ГЭСлар қуриш лойиҳаси юзасидан позициясини аниқлаштиришга ҳаракат қилади ҳамда президент Путин билан Афғонистондан 2014 йилда НАТО қўшинлари олиб чиқиб кетилгач Марказий Осиёдаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG