Линклар

logo-print

Бош прокуратура 2.5 минг тадбиркор ҳуқуқини ҳимоя этганини иддао қилмоқда


Ўтган йили Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимликларнинг тадбиркорлар эркинлиги чекланишига сабаб бўлган 467 та қарори бекор қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълумотларига асосланиб ЎзА агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда 2012 йилда прокуратура ходимлари тадбиркорлар билан беш мингдан зиёд учрашув ўтказгани ва 2,5 мингга яқин тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тиклангани айтилади.

Бош прокуратура тадбиркорлар ҳуқуқларининг қўпол бузилиши юзасидан 311 жиноят иши очган, деб хабар беради ЎзА.
XS
SM
MD
LG