Линклар

logo-print
Бишкек шаҳар Биринчи май туман суди 26 март куни собиқ президент Қурманбек Бакиевнинг ўғли Максимни сиртдан 25 йилга озодликдан маҳрум этди.

Отаси ҳукумронлиги даврида Қирғизистон Тараққиёт, инвестициялар ва инновациялар агентлигига раҳбарлик қилган Максим Бакиев Жиноят кодексининг коррупция ва Қирғизистон манфаатларига зид ҳолда давлат харидини амалга ошириш учун шартнома тузиш моддалари бўйича айбдор деб топилди.

Суд қарорини инобатга олган ҳолда Бош прокуратура Максим Бакиевни Буюк Британиядан Қирғизистонга экстрадиция қилиш ҳаракатларини давом эттирмоқчи.
XS
SM
MD
LG