Линклар

Қозоғистон Мудофаа вазирининг ўринбосари Сергей Громов мамлакатда учувчисиз бошқариладиган кичик учоқлар ишлаб чиқариш режалаштирилаётганини билдирди.

КазТАГ агентлигининг маълум қилишича, Қозоғистон армиясида Россия, Исроил, Украина ва Белоруссияда ишлаб чиқарилган учувчисиз бошқариладиган учоқлар синовдан ўтказилмоқда.

Қозоғистон вертолёт типидаги кичик, шунингдек, разведкачилик вазифасини бажарувчи ўрта ва катта учувчисиз бошқариладиган учоқларни сотиб олади. Кейинчалик шулардан бирини ишлаб чиқариш Қозоғистоннинг ўзида йўлга йўлга қўйилади.
XS
SM
MD
LG