Линклар

Туркияда суриялик қочқинлар намойиши бостирилди


Бошпана излаб ўз уйларини ташлаб кетаётган сурияликлар сони кундан-кунга кўпаймоқда.

Бошпана излаб ўз уйларини ташлаб кетаётган сурияликлар сони кундан-кунга кўпаймоқда.

Туркияда ҳарбий полиция суриялик қочқинлар намойишини тарқатиш учун кўздан ёш чиқарувчи газ қўллади.

Сурия чегараси яқинидаги Акчақала шаҳрида жойлашган қочқинлар лагерида истиқомат қилувчи сурияликлар яшаш шароитининг оғирлиги туфайли норозилик намойишига чиққан эди. Полиция билан тўқнашув натижасида бир неча қочқин жабрлангани айтилмоқда.

Чоршанба куни электр тармоғидаги носозлик туфайли лагердаги палатка ёниб кетганидан сўнг суриялик қочқин ёшлар намойишни бошлаб юборган. Уларнинг айтишларича, ёнғин оқибатида етти, 18 ва 19 ёшдаги уч ака-ука куйган. Қочқинлар куйганлардан бири вафот этганини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG