Линклар

Нурсултон Назарбоев Тошкентга келади


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев яқин орада Ўзбекистонга ташриф буюради. Расмий хабарларга кўра, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашувида Остона раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик маслаасини муҳокама қилган.

Бироқ, Назарбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи санаси аниқ келтирилмаган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, икки давлат дипломатлари президентларнинг бўлажак музокаралари кун танртибидан ўрин олиши мумкин бўлган масалалар ҳақида фикр алмашган.

Чоршанба куни Ислом Каримов оқсаройда Қозоғистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди. Мазкур учрашув ҳамда Назарбоевнинг Тошкентга ташриф буюришни режалаштираётгани тўғрисидаги расмий хабарлар Ўзбекистон президенти юрак хуружига учраганига оид гап-сўзлар кучайган пайтда эълон қилинди.

Ўтган ҳафта мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракати Ислом Каримовнинг юрак хуружига учрагани тўғрисидаги иддаоларни илгари сурди. Лекин президентнинг қизи Гулнора Каримова Twitter орқали бу иддаоларни қатъиян инкор қилди.

Ўзбекистонни 23 йилдан бери бошқариб келаётган Ислом Каримов январ ойида 75 ёшни қаршилади.
XS
SM
MD
LG