Линклар

Қибрисда банклар очилди


Қибрис банкларидаги ҳисоб рақамларнинг аксари 16 март куни музлатиб қўйилган эди.

Қибрис банкларидаги ҳисоб рақамларнинг аксари 16 март куни музлатиб қўйилган эди.

Қибрис банклари мамлакатда молиявий инқироз бошланганидан икки ҳафта ўтиб яна очилди. Қибрис ҳукумати мамлакатни инқироздан қутқаришга оид режа муҳокама қилинаётган пайтда омонатчилар пулларини чиқариб олишини тўхтатиш учун банк ҳисоб рақамларининг аксари 16 мартдан бери музлатиб қўйилган эди.

Пайшанба куни эрталабдан одамлар банклар эшиклари олдида навбатга тура бошлади. Тартибсизликлар олдини олиш мақсадида кўчаларга қуролланган полициячилар ташланган.

Жорий қилинган чекловларга омонатчиларга кунига 300 евродан ортиқ пул бермаслик, чекларни нақд пулга алмаштиришга тақиқ ҳамда Қибрис банклари берган кредит карталарнинг хорижда чекланган тарзда ишлатилиши кабилар киради.

Қибрис евроҳудудга кирувчи давлатлар орасида пул маблағлари устидан қаттиқ назорат жорий қилган биринчи мамлакатдир. Мазкур чекловлар, Қибрис молиявий бўҳрондан чиқиш учун халқаро кредиторлардан 10 миллиард евро миқдорида ёрдам олишга келишиб олиши ортидан жорий қилинди.

Душанба куни эришилган келишувга кўра, ҳисоб рақамларида 100 минг евродан ортиқ пули бўлган омонатчиларга катта миқдорда бир марталик солиқ солиниши кўзда тутилган. Қибрис, шунингдек, банк соҳасини ислоҳ қилишга рози бўлди.
XS
SM
MD
LG