Линклар

logo-print
Жанубий Африка собиқ президенти Нелсон Мандела “ўпка инфекцияси касаллигининг қайтовланиши” ортидан касалхонага ётқизилди.

Бу ҳақда пайшанба куни мамлакат президенти Жэйкоб Зуманинг маъмурияти маълум қилди. Расмий баёнотда айтилишича, Мандела чоршанба куни кечаси касалхонага олиб борилган. Бошқа тафсилотлар очиқланганича йўқ.

94 ёшли Мандела ўтган йил декабрида ҳам уч ҳафта давомида ўпка инфекциясидан касалхонада даволанган ва жарроҳлик ёрдамида ўт пуфагидаги тош олиб ташланган.

Жанубий Африкада апартеид сиёсатига қарши курашган Мандела 1990 йилда 27 йиллик қамоқдан кейин озодликка чиқарилган. 1994 йилдаги барча ирқ вакиллари қатнашган сайловда у мамлакатнинг илк қора танли президенти этиб сайланган.

Мандела Жанубий Африкада кўпчиликни ташкил қиладиган қора танлилар ва мамлакатни илгари бошқариб келган оқ танли озчилик ўртасида бирдамликка эришиш учун курашган сиёсатчи сифатида халқаро майдонда тан олинган.
XS
SM
MD
LG