Линклар

Қирғизистон президенти: мухолифатчилар тақдирини суд ҳал қилади


Ата-Журт партияси етакчилари Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов.

Ата-Журт партияси етакчилари Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов.

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев уч нафар мухолифат етакчиси устидан бораётган суд жараёнига аралаша олмаслигини айтмоқда.

Атамбаев бу ҳақда пайшанба куни Жалолобод шаҳрида Ата-Журт партияси тарафдорлари олдида қилган чиқишида таъкидлади. Президент Ата-Журт партиясининг уч етакчиси Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовлар тақдирини фақат суд ҳал қилиши мумкин, дея баён қилди.

Уч мухолифатчи ўтган йилнинг октябрида Бишкекда зўравонликларга айланиб кетган минг кишилик намойиш ортидан ҳисбга олинган эди.

Улар устидан суд 10 январ куни бошланган ва ҳукмнинг жума куни ўқилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG