Линклар

Навоий металлургия комбинатининг собиқ расмийси Ўзбекистонга топширилиши мумкин


Ўзбекистон сўрови билан Брянск шаҳрида қўлга олинган Леонид Лошаков 5 май куни Тошкентга экстрадиция қилиниши мумкин.

“Наш Брянск” интернет нашрининг хабар беришича, Леонид Лошаков Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан коррупцион жиноятларда айбланиб, ўтган йилнинг августидан бошлаб халқаро қидирувда бўлган.

Навоий тоғ-металлургия комбинатининг кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Леонид Лошаков эса Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ундан 20 минг доллар миқдорида пора талаб қилгани, агар пора бермаса унга нисбатан жиноят иши очилишини айтиб таъқиб қилганларини, шундан сўнг у 2012 йилнинг августида Россияга қочиб келишга мажбур бўлганини билдирган.

57 ёшли Леонид Лошаков 2012 йилнинг 25 декабрида Брянскда қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG