Линклар

Ўзбекистон МДҲ мамлакатларининг ноқонуний миграцияга қарши ҳамкорликда кураш келишимига қўшилди. Бироқ Ўзбекистон мазкур келишимга қўшилиш ортидан ўз қонунчилигига ўзгартиш киритмайди.

Ўзбекистон сенати мамлакатнинг ноқонуний миграцияга қарши кураш келишимга қўшилиши тўғрисидаги қонунни 28 март куни ўтган йиғинида қабул қилди.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг хабар беришича, мазкур келишим Ўзбекистонга МДҲ мамлакатлари билан кўптомонлама, жумладан, ноқонуний миграция асосий омили бўлган наркожиноятларга ва терроризмга қарши ҳамкорликда курашиш мажбуриятини юклайди.

Сенат Ўзбекистон миграция қонунчилигига ўзгартириш киритмаслик шарти билан бу келишимга қўшилиш учун овоз берди.
XS
SM
MD
LG