Линклар

Эксперт Каримовнинг касаллиги ҳақидаги миш-мишни ҳукумат тарқатган деб ҳисоблайди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг инфарктга чалингани тўғрисидаги хабарни мухолифатни бадном қилиш учун ҳукуматнинг ўзи ўйлаб чиқарган. Марказий Осиё бўйича таҳлилчи Аркадий Дубнов “Росбалт” агентлигига мана шундай фикр билдирди.

Дубнов ўз нуқтаи назарини Каримовнинг инфарткга чалингани тўғрисидаги хабарни биринчи бўлиб мамлакат ташқарисидаги Ўзбекистон мухолифати тарқатгани ва мухолифат бу хабарни “юз фоиз ишончли манбадан” олинганини эътироф этгани билан далиллайди.

Бир ҳафта олдин Ўзбекистон мухолифати Каримовнинг касаллиги ҳақида хабар тарқатган эди. Бироқ бу маълумот кейинчалик ўз тасдиғини топаган эмас.
XS
SM
MD
LG