Линклар

БМТнинг Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлиги Туркия ҳудудидан суриялик қочқинларнинг бадарға қилиниши тўғрисида маълумотлар олинганидан ташвиш билдирди.

Пайшанба куни Reuters агентлиги Туркия ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда суриялик юзлаб қочқинлар ўз ватанига қайтарилганини хабар қилган эди.

Қочқинларнинг бадарға қилинишига чоршанба куни Туркия ҳарбий полицияси ва суриялик қочқинлар ўртасида содир этилган тўқнашув сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қочқинлар лагердаги яшаш шароити оғирлигидан норозилик билдириб намойиш ўтказган, полиция эса уларни кўздан ёш оқизувчи газ қўллаб тарқатган эди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги қочқинларни лагердан мажбурий кўчирилаётганини рад этди. Вазирликнинг билдиришича, 50-60 нафар қочқин ўз ихтиёри билан Сурияга қайтган.

Сурияда икки йилдан бери давом этаётган ҳукумат ва мухолифат ўртасидаги қуролли тўқнашувлар оқибатида бир миллион одам қочқинликда юрибди.
XS
SM
MD
LG