Линклар

logo-print
Хоразмдаги Урганч аэропортидан Франциянинг Париж ва Италиянинг Милан шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

"Ўзбектуризм" ширкати маълумотига кўра, кейинги йилнинг мартидан бошлаб Урганч аэропорти орқали Жанубий-Шарқий Осиё, Европа Иттифоқи ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларига янги авиа рейслари очилиши мумкин.

Шунингдек, жорий йилда Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидан Урганчга поездлар қатновини кўпайтириш режалаштирилган.

Айни ўзгаришлар президент Каримовнинг "2012-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қароридан келиб чиқиб амалга оширилади.
XS
SM
MD
LG