Линклар

logo-print
Хатлон вилоят милицияси бошлиғи ўринбосари Эминжон Жалилов 15 кундан буён бедарак қолаётган ўзбек жамияти лидери Салим Шамсиддиновнинг ўғирлаб кетилгани ҳақидаги гапларни инкор қилди.

BBC маълумотига кўра, Жалилов Amnesty International ташкилотининг Шамсиддиновнинг ўғирланиши сиёсий мақсадларга асосланган, деган баёнотини ҳам рад қилган.

Amnesty International Салим Шамсиддиновнинг йўқолишини сиёсий сабабларга эга ўғирлик бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, унинг Тожикистонда ўтказиладиган президентлик сайловларига бир неча ой қолганда дараксиз ғойиб бўлгани юзасидан хавотир билдирди.

Халқаро ташкилот Тожикистон расмийларидан ҳуқуқшуноснинг йўқолишини тезкорлик билан текшириб, унинг қаерда эканини аниқлаб, текширувнинг бориши ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб боришга чақиради.

Amnesty International вакилларига кўра, агар Салим Шамсиддинов ҳибсга олинган бўлса, ҳукумат зудлик билан унинг қаерда эканини очиқлаши, унинг олдига оила аъзолари ва адвокатини киритиши ҳамда уни зарур тиббий ёрдам билан таъминлаши лозим.
XS
SM
MD
LG